Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ўсди, автобус ва юк машиналари эса — камайди

Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ўсди, автобус ва юк машиналари эса — камайди

Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларига асосланиб, Daryo.uz хабар берди.

Ҳисоботларга кўра, январь—апрель ойларида 51 005 та енгил автомобиль ишлаб чиқарилган, ўтган йилнинг худди шу даврида эса ушбу кўрсаткич 40 336 тани ташкил этган. Шундай қилиб ишлаб чиқариш 26,4 фоизга ўсган.

Бензин ишлаб чиқариш эса 3,7 фоизга ўсиб, 378,9 минг тоннани ташкил этган (2017 йил январида эса 365,5 минг тоннага тенг бўлган).

Бироқ юк машиналари ва автобусларни ишлаб чиқариш деярли икки баробарга қисқарган. 2017 йилнинг январь—апрель ойларида 300 дона автобус ва 1204 та юк машинаси ишлаб чиқарилган бўлса, 2018 йилнинг ушбу давридаги кўрсаткич тегишли равишда 144 ва 854 тага тенг.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йил январь—апрель ойларида республика корхоналари томонидан 60,3 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,6 фоизни ташкил этган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.