Ўзбекистонда автомобиль саноатини ривожлантириш дастури қабул қилинди

Ўзбекистонда автомобиль саноатини ривожлантириш дастури қабул қилинди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 1 июнь куни “Автомобиль саноатини 2017-2021 йилларда янада ривожлантириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ” қарорни имзолади, деб ёзмоқда Kun.uz.

“Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятига айлантирилди.

Президент Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини 2017-2021 йилларда ривожлантириш дастурини тасдиқлади.

Дастурга кўра, “Ўзавтосаноат” АЖ 2021 йилга қадар товар маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмини 3 баробарга оширади.

Дастур доирасида 800 млн долларлик сармоялар ўзлаштирилади. Шу билан бирга, импортнинг ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан солиштирма нисбати 12,5 фоизга қисқаради, саноат корхоналарида меҳнат қилувчилар миқдори эса 1,2 баробарга ошади.

Президент GM Uzbekistan АЖ автомобилларига акциз солиғи ставкасини 29 фоиздан 27 фоизга пасайтирди. Шу билан бирга, бундай пасайиш 2017 йилнинг 1 июнига қадар имзоланган, автомобиль қийматининг камида 85 фоизига тўланган шартномалар бўйича реализация қилинувчи автомобилларга тегишли бўлади.

Шавкат Мирзиёев Пскент автомобиль полигонини “Ўзавтосаноат” АЖ автомобиллари минтақавий синов базасини ташкил этишга берди.

“Ўзавтосаноат” АЖнинг баъзи корхоналари солиқ имтиёзларини олди.

“Ўзавтосаноат” АЖ ташкилотларига, истисно тариқасида, 2017-2021 йилларда ишлаб чиқарилувчи автобуслар ва юк техникаси, ўрнатилган ва тиркама техникалар, шунингдек, уларнинг эҳтиёт қисмлари экспорти аввалдан тўлов қилинмасдан ёки аккредитив очмасдан, харидор банкининг кафолати бўлган ҳолда, кўрсатилган маҳсулот харидорларга етказиб берилган кундан бошлаб 180 кун ичида тушум тушиши ёки қайта олиб кириш шарти билан рухсат берилди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.