Ўзбекистонда автомобилларни нотариал расмийлаштирувисиз ижарага олишга рухсат берилади

Ўзбекистонда автомобилларни нотариал расмийлаштирувисиз ижарага олишга рухсат берилади

Ўзбекистонда ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан қисқа муддатларга транспорт воситаларини ижарага олиш (прокат) тартиби тўғрисидаги низом ишлаб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади, деб ёзмоқда kun.uz.

Қарорга кўра, жисмоний шахслар, шу жумладан чет элликлар, автоуловларни 30 кунгача ижарага олишлари мумкин.

Мазкур қарорда қайд этилганидек, автомобиллар ижарага нотариал тасдиқланган ва ички ишлар органларида рўйхатдан ўтган ҳолда тақдим этилиши шарт бўлмайди.

2018 йил апрель ойида тегишли қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.