Ўзбекистонда “Автовокзал” давлат компанияси ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистонда “Автовокзал” давлат компанияси ташкил этилиши мумкин

Сарлавҳадаги хабарни Sputnik сайти тарқатди. Бу ҳақдаги фармойиш “Давлат мулки бўлган йўловчи автовокзаллари, автостанциялари, бинолари ва ишлаб чиқариш майдончаларини Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги тасарруфига ўтказиш тўғрисида”ги қарор лойиҳасида акс этади.

“Автовокзал” давлат компаниясига автовокзаллар, касса ва автостанциялардан ташқари қурилаётган станциялар ва янги лойиҳалар ҳам киради.

Ушбу компаниянинг асосий вазифалари автовокзалларни мувофиқлаштириш, марказий бошқарув тизимини босқичма-босқич жорий этиб бориш ва сифатли хизмат кўрсатиш бўлади.

Бундан ташқари “Автовокзал” компанияси мониторинг натижасида йўловчилар оқимини меъёрлаштириб туради.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"