Ўзбекистонда баъзи юк автомобиллар импорт божхона тўловларидан озод қилинади

Ўзбекистонда баъзи юк автомобиллар импорт божхона тўловларидан озод қилинади

«Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда  импорт божхона божи ва қўшимча қиймат солиғидан озод этилувчи технологик асбоб-ускуналар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокамаси порталида умумий муҳокамага қўйилган.

Ушбу қарор лойиҳаси Ўзбекистон президентининг 2007 йил 14 мартдаги ишлаб чиқаришни технологик қайта қуриш соҳасида қабул қилинган қарорига асосан Ташқи савдо вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.

Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, импорт божхона божи ва қўшимча қиймат солиғидан қуйидаги транспорт турларини озод этиш таклиф қилинмоқда:

  • юкларни олиб ўтишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари.
  • махсус ишларга мўлжалланган моторли транспорт воситалари (масалан, юк авария автомобиллар, автокранлар, ёнғин транспорт воситалари, автобетонқоргичлар, йўлларни тозалаш автомобиллари ва бошқалар).

Ушбу транспорт воситалари Евро 3 ва ундан ортиқ стандартга тўғри келиши лозим.

Қарор лойиҳаси Ташқи савдо, Иқтисодиёт, Молия вазирликлари ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбари томонидан имзоланади.

Янги ҳужжат 2017 йил 1 августга қадар муҳокама қилиниб, 2017 йил 7 августдан кучга киритилиши режалаштирилган.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.