Ўзбекистонда биринчи ярим йилликда 3,836 млрд йўловчи ташилди

Ўзбекистонда биринчи ярим йилликда 3,836 млрд йўловчи ташилди

Ўзбекистонда турли транспорт воситаларида йўловчиларни ташиш жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 2016 йил январь-июнь ойлари билан таққослаганда 4,0 фоизга ўсиб, 3,836 млрд киши манзилга етказилган. Бу ҳақда Uzdaily.uz’га асосланиб, Kun.uz хабар қилмоқда.

Йўловчилар айланмаси 53,3 млрд пасс/кмни ташкил этиб, 5,2 фоизга ўсган.

Йўловчиларни ташишда энг катта улуш автомобиль транспорти (98,9 фоиз) ҳиссасига тўғри келади. Унинг йўловчи айланмасидаги улуши 89,3 фоиздир.

Темир йўл транспорти орқали йўловчилар ҳаракати 1,6 фоизга ортиб, 10,7 млн кишини ташкил этган. Унинг йўловчи айланмасидаги улуши 9,0 фоизга ўсиб, 2,072 млрд пасс/км бўлган.

Ҳаво транспорти орқали ташилганлар сони 1,055 млн кишидир. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,9 фоизга юқоридир. Йўловчи айланмаси 8,9 фоизга ўсиб, 3,43 млрд пасс/кмни ташкил этди.

Тошкент метрополитенида йўловчилари ташиш ва йўловчи айланмаси тегишли равишда 10,5 фоизга ўсган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.