Ўзбекистонда бу йил нечта автомобиль ишлаб чиқарилганлиги маълум бўлди

Ўзбекистонда бу йил нечта автомобиль ишлаб чиқарилганлиги маълум бўлди

Ўзбекистонда 2018 йилнинг январь сентябрь ойларида 127,42 мингта енгил автомобиль ишлаб чиқарилди, бу эса 2017 йилнинг шу даври билан солиштирилганда 25,7 фоизга кўп дегани, деб ёзади UzDaily.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда юк автомобилларини ишлаб чқиариш ҳажми ҳисобот даврида 3,4 фоизга ошиб, 3,02 мингтани ташкил этган.

Январь сентябрь ойларида мамлакатда 351 та автобус ишлаб чиқарди, бу эса 2017 йилнинг ушбу даврига нисбатан 48,8 фоизга кам дегани.

Ўзбекистонда автомобиль двигателлари ишлаб чиқариш 34,9 фоизга ошиб, сентябрь январь ойларида 96,9 мингта ишлаб чиқарилган.

2018 йилнинг январь сентябрида тракторлар ишлаб чиқариш ҳажми 2,62 мингтани ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5 марта кўпроқни ташкил этади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.