Ўзбекистонда Chevrolet Cruze ва Chevrolet Tracker ишлаб чиқарилади
Ўзбекистонда Ravon бренди остида ишлаб чиқарилаётган автомобиллар сафи кенгайиши кутилмоқда. Компания директори Шароф Ашуровнинг сўзларига асосланиб бу ҳақда бир қатор сайтлар хабар қилди.
С-классдаги Chevrolet Cruze яқин кунларда жамоатчиликка тақдим этилади. Келажакда эса мамлакатимизда Chevrolet Tracker ихчам кроссоверлари ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.
Моторининг ҳажми 1,8 литр бўлган мазкур компакт кроссовер 140 от кучига эгадир.