Ўзбекистонда дрон ишлаб чиқарилади

Ўзбекистонда дрон ишлаб чиқарилади

“Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси қошидаги “Геоинновацион марказ” ва Хитойнинг дрон ишлаб чиқарувч BShark Holdings Ltd ширкати учувчисиз технологияларни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилиш ҳақида меморандум имзолади. Ҳужжат “Геоинновацион марказ”нинг Хитойга ташрифи чоғида имзоланди.

Қўмитанинг матбуот-хизмати ёзишича, Хитой компанияси Ўзбекистонда учувчисиз бошқариладиган аппаратлар ишлаб чиқармоқчи. Томонлар ўқитиш дастури, семинарлар ўтказиш, мутахассис алмашиш каби ишлар дастурини биргаликда ишлаб чиқишади.

Бундан ташқари BShark Holdings Ltd компанияси учувчисиз аппаратлар учун зарурий қисмларни етказиб бериш, кадрларни ўқитиш, савдо ва маркетинг бўйича ёрдам беришга тайёр.

Эслатиб ўтамиз: “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси 2018 йилдан бошлаб учувчисиз “Птеро G1” авиация тизимини қишлоқ хўжалиги ерларида қўллаб келмоқда. Ўзбекистон дронлардан қишлоқ хўжалиги соҳасидагина эмас, геодезия, картография, экология, нефть-газ, қурилиш ва ўрмончилик соҳаларида ҳам фойдаланмоқчи.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#дрон

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"