Ўзбекистонда эски турдаги радарлардан фойдаланиш қонуний ҳисобланадими?

Ўзбекистонда эски турдаги радарлардан фойдаланиш қонуний ҳисобланадими?

Ўзбекистон Республикасида ўлчовлар бирлилигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг «Метрология тўғрисида»ги қонуни ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади. Бу ҳақда  Кун нашри ёзмоқда.

Мазкур қонуннинг 16-моддасига мувофиқ, давлат метрология текшируви ва назорати татбиқ этиладиган доираларда (қонуннинг 14-моддасида кўрсатилган) фойдаланиладиган, ишлаб чиқарилиши ва импорт бўйича четдан олиб келиниши лозим бўлган ўлчов воситалари давлат синовларидан (кейинчалик уларнинг турини тасдиқлаш шарти билан) ёки метрологик аттестациядан ўтказилиши лозим.

Юқоридаги қонун моддалари талабларига асосан, тури тасдиқланган, метрологик аттестация қилинган ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ўтказилган синов, метрологик аттестация ҳамда қиёслаш натижалари эътироф этилган транспорт воситаларини ҳаракат тезлигини ўлчагичлари рўйхати иловада келтирилган.

Ўзбекистон Республикаси давлат стандартининг 4.4-бандига мувофиқ, давлат метрология текшируви ва назорати татбиқ этиладиган доираларда қўлланадиган ўлчов воситалари эксплуатация жараёнида мажбурий даврий қиёслаш кўригидан ўтказилади.

Мазкур стандартнинг 4.10-бандига асосан, қиёслашнинг ижобий натижалари қиёслаш воситалари ва усуллари жорий қилинган ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилади ва қиёслаш тўғрисидаги сертификат билан тасдиқланади. Ўлчаш воситаларини қиёслаш доимийлиги (қиёслашлараро интерваллар) қиёслашдан ўтказилиши лозим бўлган ўлчов воситалари туркумларининг рўйхатига асосан транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини ўлчагичлари учун қиёслаш сертификати муддати 1 йил деб белгиланган.

Бугунги кунда фойдаланишда бўлган тезлик ўлчов воситаларининг қўлланилиши ёки қўлланилмаслиги бўйича қарорни уларни эксплуатация қиладиган ташкилот ёки корхона ваколатига киради.

Ўзбекистон Республикасида ўлчов воситалари Давлат Реестридан импорт қилинган ёки турини тан олиш йўли билан транспорт воситалари ҳаракат тезлигини ўлчагичлари рўйхати

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#радар