Ўзбекистонда газ-баллон ускунаси ўрнатилган автомобилларга «Диққат газ» белгисини қўйиш таклиф этилди

Ўзбекистонда газ-баллон ускунаси ўрнатилган автомобилларга «Диққат газ» белгисини қўйиш таклиф этилди

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Ўзбекистон Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг «Сиқилган табиий газ, суюлтирилган нефть гази ёки дизель ва газсимон ёнилғи аралашмасида юрадиган автотранспорт воситаларининг техник хавфсизлиги ва ёнғинга қарши ҳимояси бўйича кўрсатмаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғининг лойиҳаси муҳокама қилинмоқда, деб «Review.uz»га  асосланиб Daryo.Uz ёзмоқда.

Ҳужжатда, хусусан, газ-баллон ускунаси ўрнатилган автомобилларга «Диққат газ» танитувчи белгисини қўйиш таклиф қилинган.

Металл газ-баллоннинг хизмат муддати ишлаб чиқарувчи завод томонидан белгиланади, аммо у:

  • СТГ (сиқилган табиий газ) баллонлари учун — 15 йил ёки 15 минг марта ёқилғи қуйиш циклидан;
  • СНГ (суюлтирилган нефть гази) баллонлари учун — 15 йилдан ошмаслиги керак.

Хизмат муддати ўтгач, газ баллонлари утилизация қилинади.

Автотранспорт воситаларига ўрнатилган газ-баллонларнинг барчаси вақти-вақти билан техник кўрикдан ўтказилади. Чунончи,

  • СТГ баллонлари — ҳар 3 йилда 1 марта;
  • СНГ баллонлари — ҳар 2 йилда 1 марта текширувдан ўтказилади.

Муҳокама қилинаётган кўрсатма газ-баллон ускунасини автомобилга ишлаб чиқарувчи заводда ёки ихтисослаштирилган ташкилотда ўрнатишни назарда тутади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.