Ўзбекистонда ҳарбий машиналар ишлаб чиқарилади

Ўзбекистонда ҳарбий машиналар ишлаб чиқарилади

Туркиянинг зирҳли техника ишлаб чиқарувчи Nurol Makina ve Sanayi компанияси ва Ўзбекистоннинг UzAuto компанияси ўзаро англашув меморандуми имзолади, деб хабар берди Анадолу агентлиги.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда ҳамкорликда 1000 дона Ejder Yalçın зирҳли машиналари ишлаб чиқарилади.

Меморандум Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 25-26 октябр кунлари Туркияга амалга оширган ташрифи доирасида имзоланди.

Ишлаб чиқарилган зирҳли машиналар учинчи мамлакатларга сотилади, 24 донаси Ўзбекистонда қолади.

Туркияда Ejder Yalçın 4x4 тактик зирҳли машиналарини ишлаб чиқариш 2014 йилда бошланган. Ушбу машиналардан мамлакат хавфсизлик кучлари фойдаланади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.