Ўзбекистонда Hyundai автомобиллари ишлаб чиқарилади

Ўзбекистонда Hyundai автомобиллари ишлаб чиқарилади

Инвестициялар бўйича Давлат қўмитаси ва Evergreen Motors компанияси ўртасида Ўзбекистонда Hyundai автомобилларини серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш тўғрисида ўзаро англашув меморандуми имзоланди, деб хабар берди Sof.uz мухбири.

Лойиҳанинг умумий қиймати 200 млн. доллар бўлиб, хорижлик ҳамкорлар томонидан инвестиция киритилиши режалаштирилмоқда. Афсуски томонлар ҳозирча қандай моделдаги автомобиллар ишлаб чиқарилиши ва қайси заводда ишлаб чиқарилиши ҳақида маълумот бермаган.

Evergreen Motors шунингдек, айрили юклагичлар ҳам ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Қиймати 50 миллион долларлик мазкур лойиҳа "Ўзавтосаноат" билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда республикада Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive Ўзбекистон-Франция автомобиль заводи қурилмоқда. Дастлабки маҳсулот муддатидан тўрт ой олдин – 2018 йил 10 декабрда чиқарилади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#Hyundai

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.