Ўзбекистонда иккинчи жаҳон уруши даврида ишлаб чиқарилган автомобиль топилди

Ўзбекистонда иккинчи жаҳон уруши даврида ишлаб чиқарилган автомобиль топилди

Армия транспорти саналган Willys MBни ҳайдаб юргизиш мумкин, ҳолати ҳам қониқарли.

Бу ноёб автомобилнинг фотосурати ва сотиш ҳақида эълон фейсбукдаги “Тошкент ҳайдовчилари” гуруҳида пайдо бўлди. Гуруҳ аъзолари унинг нархини 10-15 минг долларга баҳолашди. “Нодир автонинг баҳоси янада  ошади”, деган мазмунда изоҳлар кузатилди.

Willys MB ўтувчанлиги юқори бўлган армия автомобили саналади. У замонавий йўлтанламас автомобилларнинг аждоди ҳисобланади. Серияли ишлаб чиқариш 1941 йилда Willys-Overland Motors ва Ford компаниясининг заводларида (Ford GPW маркаси остида) бошланган.

Willys MB автомобилидан 659 031 дона ишлаб чиқарилган. “Виллис”лар совет армиясида ҳам командир автомобили ва танкка қарши 45 ммли замбаракларни судровчи сифатида хизмат қилган. Уруш тамомлангунча советлар АҚШдан 52 минг “Виллис” олган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"