Ўзбекистонда иккинчи марта Rally Muynak автопойгаси бўлиб ўтади

Ўзбекистонда иккинчи марта Rally Muynak автопойгаси бўлиб ўтади

7-13 май кунлари Ўзбекистонда «Rally Muynak» автопойгаси бўлиб ўтади, унинг иштирокчилари Самарқанд, Бухоро, Хива ва Мўйноқ шаҳарлари бўйлаб йўлтанламас автомобилларда йўл босиб ўтишади.

Ралли ташкилотчиси «Peopletravel» сайёҳлик компанияси ҳисобланади. Лойиҳанинг мақсади Ўзбекистон бўйлаб автосаёҳатларни оммавийлаштиришдан иборат.

Айтиб ўтилган шаҳарлардан ташқари бир ҳафта давом этувчи ралли иштирокчилари Нуротадаги Чашма мажмуаси ва Александр Македонскийнинг «Нур» қалъасига ташриф буюришади. Ралли йўналиши Қизилқум чўли орқали Айдаркўлгача, Аёз-қаъла қўрғони орқали Амударёдан кечув билан давом этади. Охирги пункт Мўйноқ бўлади.

Ҳафталик тур давомида иштирокчилар ўзлари бўладиган ҳудудларнинг маданияти, қадимий анъаналари ва ўзбек ерининг урф-одатлари билан танишадилар.

Биринчи ралли 2015 йилнинг баҳорида бўлиб ўтганди.

Манба: Kun.uz

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.