Ўзбекистонда импорт қилинган автомобилларни сотиб олганлик учун янги ставкалар жорий этилади

Ўзбекистонда импорт қилинган автомобилларни сотиб олганлик учун янги ставкалар жорий этилади

2019 йилдан бошлаб Ўзбекистонда баъзи турдаги енгил автомобилларга божхона божлари қўллашнинг янги тартиби жорий этилади, деб хабар бермоқда Kun.uz.

Ўзгаришлар ишлаб чиқарилган санасидан божхона расмийлаштируви пайтида икки йилдан ўтмаган, қиймати 40 минг доллар ва ундан юқори бўлган машиналарга тегишли бўлади. Бундай автомобилларга божхона божлари пасайтирилган ставкалар билан қўлланилади.

Ушбу машиналарга импорт божи қўлланилмайди. Фақат 20 фоиз миқдорида акциз солиғи ва 20 фоизлик миқдорда ҚҚСни тўлаш керак бўлади. Божхона тўловларининг умумий ставкаси олиб кирилган автомобиль қийматидан 44 фоизни ташкил этади.

Қиймати 40 минг доллардан кам бўлган бошқа олиб кирилувчи автомобилларга божхона божлари ставкаси ўзгаришсиз қолди. 

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#Машина

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.