Ўзбекистонда кўплаб хорижий авиакомпаниялар хизмат кўрсатиши йўлга қўйилади

Ўзбекистонда кўплаб хорижий авиакомпаниялар хизмат кўрсатиши йўлга қўйилади

Ўзбекистонда кўплаб хорижий авиакомпаниялар хизмат кўрсатиши йўлга қўйилади. Нукус аэропортида янги терминали очилиш маросими ўтказилди. Унда Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Oчилбой Раматов сўзга чиқди.

"Ўзбекистонда яқин вақтларда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясидан ташқари кўплаб бошқа хорижий авиакомпаниялар хизмат кўрсатиши йўлга қўйилади. Нукус шаҳридаги Савицкий номидаги санъат музейига хорижий сайёҳларда қизиқиш жуда катта. Бу ўз навбатида хорижий авиакомпаниялар янада кўпроқ сайёҳларни олиб келишга ёрдам беради. Уларни таклиф қилиш бўйича авиакомпаниялар билан музокаралар олиб бормоқдамиз", — деб таъкидлади Oчилбой Раматов.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.