Ўзбекистонда мотор мойларини қайта ишловчи завод ўз фаолиятини бошлади

Ўзбекистонда мотор мойларини қайта ишловчи завод ўз фаолиятини бошлади

Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятида фаолиятини бошлаган Uz-Prista Recycling ўзбек-болгар қўшма корхонаси мотор мойларини қайта ишлайди, деб хабар қилмоқда завод муассисларидан бири «Узнефтмаҳсулот»АК вакили.

Қўшма корхона йилига 43 минг тонна бирламчи фойдаланилган мотор мойларини қайта ишлаб, 30 минг тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқаради.

Уларнинг аксар қисмидан Ўзбекистонда синтетик ва минерал мотор мойлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган Uz-Prista Oil мойлари чиқаришда фойдаланилади. Лойиҳага киритилган сармоялар миқдори 15 миллион АҚШ долларини ташкил этган.

2012 йил июнида Болгариянинг Prista Oil Holding EAD ва «Ўзнефтмаҳсулот» («Ўзбекнефтегаз» компаниясининг шўъба корхонаси) компаниялари, Тошкент вилоятида фойдаланилган мотор мойларини қайта ишлаш, уларни йиғиш, сақлаш ва ташишга ихтисослашган иккита — Uz-Prista Recycling ҳамда Uz-Ecoprotect қўшма корхоналарини тузишга келишиб олган эди. Иккала корхонада Prista Oil 51 фоиз акцияга эгалик қилса, «Ўзнефтмаҳсулот» — 49 фоиз улушга эга бўлиши айтилган эди. Иккала корхона иншоотлари «Ангрен» эркин иқтисодий ҳудудида жойлашган.

2011 йил сўнгида Prista Oil, шунингдек, Американинг Texaco Overseas Holdings Incнинг “Uz-Texaco МЧЖ” қўшма корхонасидаги 50,1 фоиз акциясини харид қилганди. Ушбу корхона кейинчалик Uz-Prista Oil деб қайта номланган.

Айни чоғда Uz-Prista Oil собиқ Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида Havoline, Ursa, Gearrtex, Rando брендлари остида 30 турдаги сертификатланган мотор, гидравлика, трансмиссия мойлари ишлаб чиқаришни ўзлаштирган. Қўшма корхона маҳсулотларининг 70 фоизи, Марказий Осиё мамлакатлари, Қозоғистон ва шарқий Европага экспорт қилинади.

Манба: Kun.uz

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.