Ўзбекистонда ногирон ҳайдовчиларга яна бир қулайлик яратилди

Ўзбекистонда ногирон ҳайдовчиларга яна бир қулайлик яратилди

Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар қилди.

Низомга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситаларини тўхтаб туриши учун бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа объектлар ҳудудларидаги автотранспорт воситалари тўхтаб туриш жойларининг кириш ва чиқиш қулай бўлган қисмида тўхтаб туриш жойлари ташкил этилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойлари тўхтаб туриш жойи умумий майдонининг камида 5 фоизини (камида 2 та жой) ташкил этиши лозим.

Мазкур тўхтаб туриш жойларидан “Ногирон ҳайдовчи бошқараётган автомобиль” таниқлик белгиси ўрнатилган транспорт воситасини бошқараётган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар — ногиронликни тасдиқловчи тиббий маълумотномаси ҳамда 16 ёшгача ногирон боласи бўлган ота-оналар  — 16 ёшгача ногирон бола учун тайинланган тегишли пенсия гувоҳномаси бўлганда фойдаланиши мумкин.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун ажратилган тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ олинмайди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.