Ўзбекистонда олиб қочилган автомобилларни масофадан ўчириб қўйиш тизими жорий этилади

Ўзбекистонда олиб қочилган автомобилларни масофадан ўчириб қўйиш тизими жорий этилади

Шу йилнинг охирига қадар ИИВ Тошкент шаҳрида 100 та автомобилда олиб қочишга қарши масофали тизимни синовдан ўтказади. Бу ҳақда UzNews’га асосланган ҳолда, Daryo.uz хабар бермоқда.

Янги тизим фақат мижознинг илтимосига биноан ўрнатилиши мумкин. Тизимнинг ишлаш принципи оддий — ички ишлар органлари ходимлари автомобилга махсус GPRS ускунасини ўрнатади; у транспорт воситасининг жойини аниқлаб беради.

Тизим ўрнатилган пайтда ҳайдовчининг шахси таниб қолинади. Машина ноқонуний йўл билан очилганида сигнал автоматик тарзда ишга тушади. Агар тизим ҳайдовчини танимаса, серверга автомобиль олиб қочилгани ҳақида ахборот келиб тушади.

Автомобилдан доимо чиқиб турадиган махсус сигнал ёрдамида ИИВ ходимлари транспорт воситасининг жойини аниқлайди ва машина эгасининг талабига биноан уни масофадан туриб ўчириб қўйиши мумкин бўлади.

Тизим қачон ишга туширилиши ҳозирча номаълум.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.