Ўзбекистонда Peugeot Expert ва Peugeot Boxer автомобиллари ишлаб чиқарилади

Ўзбекистонда Peugeot Expert ва Peugeot Boxer автомобиллари ишлаб чиқарилади

Жиззахда барпо этилаётган автокорхонанинг қурилиш-монтаж ишлари жорий йил май ойига қадар бажарилади ва 2019 йилда маҳсулот ишлаб чиқариш бошланади.

“Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive” заводида йилига 16 минг “Peugeot Expert” ва “Peugeot Boxer” русумидаги тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Завод замонавий автоматлаштирилган технологиялар билан жиҳозланади. Француз томони технологиялар ва ишлаб чиқариш жараёнларини маҳаллий мутахассисларга ўргатади.

Эслатиб ўтамиз, завод Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 июндаги “Хорижий инвестициялар иштирокидаги "Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive" корхонасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Ўзавтосаноат” АК ва Peugeot Citroen Automotive гуруҳи ўртасидаги келишув асосида қурилмоқда.

Қўшма корхонанинг устав капитали 29,3 млн еврони ташкил қилади. “Ўзбекистонда енгил тижорий автомобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш” инвестицион лойиҳасининг нархи 133,3 млн еврога тенг.

Ишлаб чиқаришнинг биринчи йилида маҳаллийлаштириш даражаси камида 50 фоиз бўлади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"