Ўзбекистонда пуллик автомобил йўллари пайдо бўлади

Ўзбекистонда пуллик автомобил йўллари пайдо бўлади

Ўзбекистонда пулли автомагистраллар пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақида Ички ишлар вазирлиги томонидан таклиф қилинган қонун лойиҳасида айтиб ўтилган. 

Унда айтилишига кўра, 2020-йил 1-январдан бошлаб республикада босқичма-босқич равишда пуллик автомагистраллар қурила бошлайди. Пуллик магистралларни давлат-хусусий шерикчилиги (ДХШ) асосида қуриш таклиф қилинмокда.  Пуллик автомобил йўллар фақат бепул муқобил йўллар бор бўлган йўналишларда пайдо бўлади.

Тадбиркорлар, инвестицион мажбуриятларини кабул килиш эвазига, автомобил йўлнинг бир қисмини олишлари мумкин. Пуллик йўлларда, бепул йўлга қараганда соатига 20 км тезроқ ҳаракатланишга рухсат берилади. 

Шунингдек, ишбилармонлар кундузги ва кечки вакт учун ўзгарувчан тарифларни киритишлари мумкин.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.