Ўзбекистонда қайси ёқилғи нархи арзонлашди?

Ўзбекистонда қайси ёқилғи нархи арзонлашди?

Ўзбекистонда шу йил сентябр ойида пропан нархлари 15,4 фоизга арзонлашди.

Давлат статистика қўмитаси ҳисоботига кўра, 2018 йил 9 ойида автомобиллар учун ёқилғи нархларининг ўсиши умумий инфляциянинг 0,4 фоиз кўтарилишига сабаб бўлди.

Ёқилғи-мойлаш материаллари бозорида юзага келаётган ҳолатлар ва биржа савдоларида шаклланаётган нарх ўзгаришлари таъсири натижасида ўтган давр мобайнида пропан 48,8 фоизга, метан 24,1 фоизга қимматлашди.

Сентябрь ойида пропан нархлари 15,4 фоизга арзонлашиб, метан нархида эса аксинча 1,6 фоизга қимматлашди.

Ноозиқ-овқат маҳсулотларнинг истеъмол нархлари индексига автомобиллар учун ёқилғи қуйиш шаҳобчалари тармоғи орқали сотиладиган пропан нархларининг арзонлашиши сезиларли даражада таъсир кўрсатди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#бензин

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.