Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарувчи холдинг компанияга асос солинди

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарувчи холдинг компанияга асос солинди

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқиш ва уларга техник хизмат кўрсатишни яхшилаш мақсадида «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ ташкил этилади. Бу 2016 йил 17 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқариш, сотиш ва сервис хизмати кўрсатиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга механизациялашган хизматларни кўрсатиш бўйича махсус акционерлик жамиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарорига биноан амалга оширилади. Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш маркази шу ҳақда хабар қилмоқда, деб Kun.uz ёзмоқда.

Холдинг таркибига бир нечта компаниялар киради, уларнинг низом жамғармасидаги давлат улушлари ҳисобидан холдингнинг низом жамғармаси ташкил этилади.

Шунингдек, «Агробанк» АТБнинг низом жамғармасини 2017-2019 йилларда босқичма-босқич 250 млрд сўмга кўпайтириш белгиланган.

Бундан ташқари, янги ташкил этилувчи «Ўзагротехсаноатхолдинг», қайта ташкил этилувчи «Ўзагротехмаш» ва «Ўзагросервис» компаниялари, стратегик хом-ашёни бирламчи қайта ишловчи ва ишлаб чиқариш соҳасидаги акциядорлик компаниялари рўйхатига киритилиши таъкидланган. Шунга кўра, улар ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товар ва хизматларни арзон нархда етказиб берувчи табиий монополиялар сифатида қайд этилади. Шу сабабли, бу компанияларнинг низом жамғармасида камида 15 фоизлик хорижий капитал бўлишига доир қонунчилик талаби жорий этилмайди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.