Ўзбекистонда сентябрдан бери жами 14,4 млрд сўмлик «чиройли авторақамлар» сотилди

Ўзбекистонда сентябрдан бери жами 14,4 млрд сўмлик «чиройли авторақамлар» сотилди

Ўзбекистонда автомобилларнинг давлат рақам белгиларини сотишга ихтисослашган аукционларда сентябрь ойидан бери 14,4 миллиард сўмлик рақамлар сотилди. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.

Янги савдо платформаси ишга туширилиши автотранспорт эгалари орасида катта қизиқиш уйғотган. Тизимда ҳар куни ўртача 10 битим тузилмоқда.

Рақамлар учта тоифага бўлинган ҳолда сотилмоқда. Мисол учун, учта бир хил сондан иборат авторақамнинг бошланғич нархи энг кам иш ҳақининг юз баробарига тенг. Ўтган даврда онлайн аукционлар орқали сотилган 684 авторақамнинг қиймати 14,4 миллиард сўмдан ошди.

Жасур Юнусов, Республика товар-хом ашё биржаси акциядорлик жамияти мутахассиси

Харидорларнинг таркибий тузилмасида етакчи ўринни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгалламоқда. Кейинги ўринларда Фарғона, Самарқанд, Хоразм, Андижон, Наманган ва Сирдарё вилоятлари харидорлари жойлашган.

Ўтказилаётган рақобатли савдолар жараёнида авторақамларнинг олий тоифаси бўйича 249 га яқин талабнома, иккинчи ва учинчи тоифага ўртача 54-30 та нарх таклифи берилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда 777 ААА давлат рақам белгиси аукционда 301 миллион сўмга, Қорақалпоғистонда эса А 777 АА авторақами салкам 100 миллион сўмга сотилгани ҳақида хабарлар берилган эди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.