Ўзбекистонда шаҳар транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга кишилар тоифаси кенгаяди

Ўзбекистонда шаҳар транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга кишилар тоифаси кенгаяди

Қонун ҳужжатларининг таъсирини баҳолаш тизими порталида «Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига тузатишлар киритиш лойиҳаси жойлаштирилган, деб ёзади Kun.uz.

Унга кўра, ядровий полигонларда ва бошқа радиацион-ядровий объектларда ҳарбий хизматни ўтаган кишиларга Ўзбекистонда транспортдан бепул фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш назарда тутилган.

Айни вақтда мамлакатда ядровий полигонларда ва бошқа радиацион-ядровий объектларда ҳарбий хизматни ўтаган фуқаролар сони 254 кишини ташкил этади.

Молия вазирлиги қошидаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маълумотига кўра, улардан 103 нафари (42 нафари Тошкент шаҳрида истиқомат қилади) — ёш бўйича ёки ногирон пенсионерлардир.

«Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги қонунига кўра шаҳар йўловчилар транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга тоифалар:
— 1941—1945 йиллардаги уруш қатнашчилари жумласидан бўлмиш ҳарбий хизматчилар;
— 1941—1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва урушнинг I гуруҳ ногиронига ҳамроҳлик қилувчи шахс;
— 1941—1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар;
— Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналминалчи жангчилар жумласидан бўлмиш фуқаролар;
— ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар;
— Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар;
— кўзи ожиз ногиронлар ва кўзи ожиз ногиронга ҳамроҳлик қилувчи шахс эгадир.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.