Ўзбекистонда тракторлар ишлаб чиқариш 11,4 бараварга кўпайди

Ўзбекистонда тракторлар ишлаб чиқариш 11,4 бараварга кўпайди

2018 йил январь апрель ойларида Ўзбекистонда тракторлар ишлаб чиқариш 11,4 бараварга кўпайди (2018 йилда — 806 дона, 2017 йилда — 71 дона). Юк машина ва автобуслар ишлаб чиқариш 48 фоизга камайган. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.

Йил бошидан жами 144 дона автобус ишлаб чиқарилди. Ўтган йил шу давр мобайнида 300 дона автобус ишлаб чиқарилганди. Юк машиналар эса 854 дона ишлаб чиқарилди (2017 йилда 1204 дона).

«Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йил январь апрель ойида республика корхоналари томонидан 60,3 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан ўсиш сурати 111,6 фоизни ташкил этди», — дейилади хабарда.

2018 йилда республикада қуйи технологияли тармоқлар жадал ривожланмоқда. Ушбу саноат йўналишида унинг улуши 40,2 %ни ташкил қилди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.