Ўзбекистонда туристлар вертолётда сайр қилиши мумкин

Ўзбекистонда туристлар вертолётда сайр қилиши мумкин

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси биринчи марта сайёҳларга мамлакатнинг диққатга сазовор жойларини вертолётда кўрсатишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Podrobno.uz хабар берди.

Профессионал вертолётчи-учувчилар турист хавфсизлигига кафолат беради ва қулай парвоз учун шарт-шароит яратиб беради. Туристлар 16 ўринли Ми-8 вертолётининг VIP-синфида учади. Тежамкор синфга эса 22та йўловчи, аниқроғи турист жойлашади. Ушбу вертолётнинг ажойиблиги шундаки, энг қийин жойларда ҳам кўтарила ва қўна олади.

Ҳозир туристлар Тошкент вилоятининг Пскем водийси, Майдонтол, Ихнач кўли, Ангрен платоси, Каптаркумуш, Пўлатхон платоси, Чимён қир-адирлари бўйлаб вертолётда сайр қилиши мумкин. Иссиқ кунларда бу ерларга бир кунлик саёҳатлар уюштириш мумкин. Пиёда бориб бўлмайдиган жойларга ҳам авиатехника осонлик билан етиб боради.

Бундан ташқари, Самарқанд, Зарафшон тизмаси, Зармас, Ғилон посёлкаси, Темур, Тешиктош ғорларга ҳам вертолётда бориш имкони яратилади.

Қояларни хуш кўрувчилар эса Сурхон тизмаларига учиб бориши мумкин. Чўлу даштлар манзарасига ҳаводан боқишни истаган сайёҳ Бухородан Учқудуққа вертолётда парвоз қилиши етарли. Нукус, Мўйноқ, Қўнғирот шаҳарларидан Орол денгизининг қумликларига ҳаво тулпорида учиб борса бўлади, дейди компания мутасаддилари.

Қишки мавсумда ҳам вертолётлар тўхтаб қолмайди. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” сайёҳларни вертолётдан туриб Чимён адирларида чанғи учиш манзаларини кўришга таклиф қилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"