Ўзбекистонда «Урал Next» автомобили учун шовқинни изоляцияловчи қисмлар экспорти йўлга қўйилди

Ўзбекистонда «Урал Next» автомобили учун шовқинни изоляцияловчи қисмлар экспорти йўлга қўйилди

«Ўз-Ханву» МЧЖ «Урал Next» автомобили учун шовқинни изоляцияловчи қисмларнинг серияли ишлаб чиқарилиши ва экспортини йўлга қўйди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» АК ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарда келтирилишича, GM Uzbekistan АЖ томонидан тайёрланадиган автомобиллар учун шовқинни изоляцияловчи қисмлар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган «Ўз-Ханву» 2015 йилда «Группа Газ» ОАЖнинг тармоқ заводлари билан алоқалар ўрнатди ва ҳамкорликда ишлашни бошлади. Ҳамкорлик натижасида «Урал Next» автомобиллари учун шовқинни изоляцияловчи қисмларнинг серияли ишлаб чиқарилиши ва экспорти йўлга қўйилди.

Шунингдек, жорий йилда JV MAN Auto-Uzbekistan юк автомобиллари учун ҳам «Ўз-Ханву» МЧЖ томонидан шовқинни изоляцияловчи қисмларни ишлаб чиқариш ва сотишни бошлаш режалаштирилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.