Ўзбекистонда йўл инспекцияси йўлларнинг сифатини доимий равишда текширадиган бўлди

Ўзбекистонда йўл инспекцияси йўлларнинг сифатини доимий равишда текширадиган бўлди

Ўзбекистонда йўл қурилишини назорат қилувчи янги ваколатли давлат органи ташкил этилди. У ўз фаолиятини ташкил этишда ҳукуматга бўйсунади, деб ёзади Sof.uz.

Янги инспекция йўл қурилиши, йўл-қурилиш материаллари, жиҳозлари ва конструкцияларини ишлаб чиқаришда юридик ва хусусий шахсларнинг бу борадаги меъёрий ҳужжатлар талабларига қанчалик риоя этилишини назорат қилади.

Улар шунингдек, қурилиши тугалланган йўл объектларини қабул қилиш комиссиялари ишида қатнашади ҳамда шаҳарсозликнинг йўл қурилишига доир қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш соҳасида норматив ҳужжатларни такомиллаштиришда бевосита иштирок этади ва таклифлар беради.

Инспекциянинг яна бир фаолият йўналиши йўл-қурилиш материаллари, жиҳозлари ва конструкцияларини стандартлаштириш ва сертификатлашдан иборат.

Йўл инспекцияси 26 нафар давлат инспекторидан ташкил топади, улар республика бўйлаб доимий асосда йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилишади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.