Ўзбекистонда ЙПХ постлари модернизация қилинади

Ўзбекистонда ЙПХ постлари модернизация қилинади

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 2022 йилга қадар Йўл-патруль хизмати стационар постларини босқичма-босқич қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш бўйича тадбирлар дастури тасдиқланди. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.

Ўзбекистон ИИВга ЙПХ постларининг оптимал жойлашувини таъмилаш топширилди. Дастур доирасида 23 постда ишлар ўтказилади. Лойиҳа беш босқичда амалга оширилади.

2018 йил апрелига келиб Наманган вилоятида «Ангор» пости реконструкциядан ўтказилиши ва Тошкент вилоятида A373 автомобиль йўлининг 134-километрида янги «Бескостин» постининг қурилиши режалаштирилган.

2019 йил январига қадар Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Фарғона вилоятларида биттадан пост очилади, 2020 йил январигача эса минтақаларда тўрттадан, Қорақалпоғистонда битта пост очилади.

Тўртинчи босқичда —2021 йил январига қадар олтита, бешинчи босқичда еттита янги пост ташкил этилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.