Ўзбекистондаги банклар автокредит беришни вақтинча тўхтатди

Ўзбекистондаги банклар автокредит беришни вақтинча тўхтатди

Ўзбекистон банклари GM Uzbekistan автомобиллари учун автокредитлар тақдим этишни вақтинча тўхтатди, деб хабар бермоқда УЗ24 нашри.

Хабарда айтилишича, бу хабарни автокредит берувчи банкларнинг бош офислари тасдиқлади.

«Афсуски барча кредит линиялари қайта молиялаш ставкаси ошиши сабабли ёпилди», — деди «Асака» банки оператори.

«Автокредит бериш ростдан ҳам вақтинча тўхтатилди», — деган жавоб берилди «Алоқабанк» колл-марказида.

«Фақат иккиламчи бозордаги автомобиллар учун кредит бермоқдамиз. Бирламчи бозор ҳозирча ёпиқ. Қанча муддатга ёпиқлиги номаълум», — деб маълум қилди нашрга «Капиталбанк».

«Автомобилга кредит бермаяпмиз. Кредитлаштириш ёпилди. Қачон очилиши номаълум», — дейилди «Трастбанк» кредитлаш бўлими томонидан.

Автомобиль сотиб олиш учун кредитлар шу йилнинг 1 июнидан бошлаб берилаётганди. Кредит тақдим этиш шартлари ҳар бир банкда турлича эди. GM Uzbekistanнинг жамоатчилик билан алоқалар хизмати нашрга маълум қилишича, компания банкларнинг кредит сиёсатига ҳеч қандай таъсир ўтказмайди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.