Ўзбекистондаги энг ноёб автомобиллардан 2 таси кимошди савдосига қўйилди

Ўзбекистондаги энг ноёб автомобиллардан 2 таси кимошди савдосига қўйилди

Ўзбекистонда энг ноёб автомобиллардан иккитаси бошланғич нархлар билан сотувга қўйилди. Бу ҳақда Daryo.uz хабар берди.

Улардан бирининг бошланғич нархи 527 миллион сўм, иккинчисиники 648 миллион сўм деб белгиланди. Мазкур аукционда қатнашиш учун автомобиллар бошланғич қийматининг 5 фоизи миқдорида закалат пули (тегишли равишда 26 миллион ва 32 миллион сўм) тўлаш керак.

Ушбу антиквар транспорт воситалари суд қарори билан аукционга қўйилган. Аризалар 31 июлга қадар қабул қилинади. Кимошди савдоси 2 август куни бўлиб ўтади.

Маълумот учун, ушбу автомобиллар кимошди савдосига бир неча бор чиқарилган, бироқ харидорларини топмаганди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.