Ўзбекистондаги илк пулли трасса Тошкент ва Самарқандни боғлайди

Ўзбекистондаги илк пулли трасса Тошкент ва Самарқандни боғлайди

Ўзбекистонда илк пулли автомобиль трассаси Тошкент ва Самарқанд ўртасида қурилиши мумкин. 8 сентябр куни Ўзбекистон давлат инвестиция қўмитасида қўмита раисининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов бошчилигида "Cengiz – Kolin — Kalyon" компаниялар консорциуми билан биринчи ишчи учрашув бўлиб ўтган.

Учрашувда давлат-шерикчилик асосида Тошкент - Самарқанд маршрути бўйича йўл қурилиши лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш бўйича масалалар муҳокама қилинган.

Турк пудратчилари томонидан қайд этилишича, ушбу лойиҳа амалга оширилса Тошкентдан Самарқандгача бўлган масофани 2 соат ичида босиб ўтиш мумкин бўлади.

Қурилиш ишларини 2019—2020 йилларда амалга ошириш режалаштирилган.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.