Ўзбекистондаги​ Лукойл АЁҚШида фақат Россияда ишлаб чиқарилган ёнилғи сотилади

Ўзбекистондаги​ Лукойл АЁҚШида фақат Россияда ишлаб чиқарилган ёнилғи сотилади

Тошкентда очилиши кутилаётган АЁҚШда фақат Россияда ишлаб чиқарилган ёнилғи сотилади.

«Дўстлар, «Лукойл» АЁҚШида «Лукойл»нинг Россия Федерацияси ҳудудида жойлашган  заводларида ишлаб чиқарилган ёнилғи сотилади», — дейилган Sof.uz хабарида.

Ҳозирги кунда компания Тошкентда ишга тушириш режалаштирилган биринчи «Лукойл» АЁҚШи очилиш арафасида турибди. Ҳозирча эълон қилинган маълумотларга кўра, ушбу ёнилғи қуйиш шахобчасида Евро-5 стандартига мос келадиган АИ-92, АИ-95 ва дизел ёнилғиси сотилади.

Ҳисоб-китоб нақд пул ёки Visa, Master card, Uzcard каби тўлов карталари орқали амалга оширилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.