Ўзбекистондаги етакчи компаниялар вакиллари GM Uzbekistan заводига ташриф буюрди

Ўзбекистондаги етакчи компаниялар вакиллари GM Uzbekistan заводига ташриф буюрди

Ўзбекистондаги етакчи компанияларнинг 30 нафар вакили GM Powertrain-Uzbekistan заводига ташриф буюрди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» АК ахборот хизмати маълум қилди.

Мазкур ташриф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатдаги етакчи компаниялар вакилларининг заводга ташриф буюришига доир сўровномасига жавобан амалга оширилди. Бундан кўзланган мақсад компаниялар вакилларининг заводдаги корпоратив бошқариш амалиёти бўйича маълумотга эга бўлишларини таъминлаш ва ўзаро тажриба алмашишдан иборат эди.

GM Powertrain-Uzbekistan раҳбарияти томонидан меҳмонлар учун бизнес-лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқаришнинг глобал тизими, иқтидорларни бошқариш, корпоратив фаолият бўйича тақдимотлар ўтказилди.

Ташриф сўнгида GM Uzbekistan Operations бошқаруви раиси ва президенти Хектор Вилларреал компания вакилларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Манба: Kun.uz

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.