Ўзбекистонга Toyota кириб келмоқда
Toyota Motor Corporation билан 2 йил давомида бўлиб ўтган фаол музокаралар ўз ҳосилини берди — япон гиганти энди бизнинг давлатимизда расман мавжуд, деб ёзмоқда Facebookдаги Toyota Uzbekistan саҳифаси.
“Биз — TECHNIC DIESEL MOTORS — Ўзбекистондаги TOYOTA расмий дилери. Концерн билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик шубҳасиз қатор афзалликларга эга: расмий нархлар, кафолатли хизмат кўрсатиш ва Ўзбекистон иқлими учун мўлжалланган TOYOTA автомобилларни тезкор етказиш кабилардир”, деб ёзади расмий дилер саҳифаси.
Маълум бўлишича, уларнинг тасарруфида — янги автомобиллар ва шоу-рум, TOYOTA фирмаси деталлари, бутловчи қисмлари ва TOYOTA техник хизмат кўрсатиш маркази мавжуд. Ташкилот асл эҳтиёт қисмларни Toyota Motor Corporationнинг ишлаб чиқариш заводидан тўғридан-тўғри келтиради ҳамда 3 йиллик кафолат беради.