Ўзбекистонликлар таймерли светофорлар ўрнатилишини ёқламоқдa

Ўзбекистонликлар таймерли светофорлар ўрнатилишини ёқламоқдa

«Менинг фикрим» порталига Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида таймерли светофорларни ўрнатиш бўйича мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.

Ҳозирда мурожаат 192 та овоз тўплади. Овоз бериш 88 кундан сўнг якунланади.

Петиция муаллифига кўра, интеллектуал светофорнинг энг муҳим афзаллиги сигналлари алмашгунча вақтни қайд этиш имконияти мавжудлигида. Бу пиёдага йўлни кесиб ўтишга кетадиган вақтни ҳисоб-китоб қилиш имконини беради ва улар билан боғлиқ қоидабузарликларни кескин камайтиради. 

Бундай светофорлар Тошкент шаҳрида ўрнатилган, бироқ бир неча ой фойдаланилганидан сўнг пойтахт кўчаларидан ғойиб бўлганди. Бироқ улар вилоятлар, жумладан, Андижон ва Тошкент вилоятларида самарали қўлланмоқда ва ўзини фақат яхши томондан кўрсатди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.