Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларида "яшил" йўлаклар ишга тушди

Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларида

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида “қизил” ва “яшил” йўлаклар ишга тушди. Аввал хабар қилинганидек, Вазирлар Маҳкамасининг Қарори билан 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб республикамизнинг барча халқаро аэропортларидаги божхона чегаралари орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизим ишга туширилиши лозим эди.

“Яшил” йўлак – кириб келиш ва чиқиб кетиш жойларида махсус белгиланган, жисмоний шахсларнинг нотижорат мақсадлардаги қўл юки ва кузатиб борилаётган багаждаги товарларни божхона чегарасидан олиб ўтиши учун мўлжалланган жой.

“Қизил” йўлак – кириб келиш ва чиқиб кетиш жойларида махсус белгиланган, жисмоний шасхларнинг ёзма шаклда декларацияланиши лозим бўлган қўл юки ва кузатиб борилаётган багаждаги товарларни, шунингдек, декларацияланиши жисмоний шахснинг ихтиёрига кўра амалга ошириладиган товарларни божхона чегарасидан олиб ўтиш учун мўлжалланган жой.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.