«Ўзбекнефтгаз»га фуқаролардан Бош вазир виртуал қабулхонаси орқали 137 та мурожаат келиб тушди

«Ўзбекнефтгаз»га фуқаролардан Бош вазир виртуал қабулхонаси орқали 137 та мурожаат келиб тушди

«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, унинг таркибига кирувчи 200 дан ортиқ корхона ва ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни ижроси доимо диққат марказида. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинди, деб Daryo.uz ёзмоқда.

2016 йил сентябрь—октябрь ойларида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси орқали «Ўзбекнефтгаз» МХКга фуқаролардан 137 та мурожаат келиб тушди. Шунингдек, фуқаролар интерактив давлат хизматларининг Ягона портали орқали ҳам ўз мурожаатларини жўнатмоқда. Январь—октябрь ойлари давомида ушбу портал орқали 1544 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 1533 таси бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди ва жавоблар юборилди.

«Ўзбекнефтгаз» МХК фаолияти тўғрисида тўлиқ маълумот компания сайтида ҳам келтирилган. Ушбу корпоратив сайт орқали фуқаролар холдингга мурожаат этиш ва нефтгаз тармоғи мутахассисларининг малакали ёрдамидан фойдаланиш имконига эга. Холдинг «Ишонч телефони»га (+998 71 233-28-88) фуқаролардан келиб тушаётган қўнғироқлар қисқа фурсатларда кўриб чиқилмоқда.

Бугунги кунда фуқаролар мурожаатларининг аксарияти аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлашга боғлиқ бўлмоқда. Хусусан, Самарқанд ва Фарғона вилоятларидаги фуқаролардан газ таъминотини яхшилашга оид мурожаатлар келиб тушган. Газ таъминоти корхоналари мутахассислари жойларга бориб, мурожаатлар сабабларини ўрганиб чиқди ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан қисқа муддатларда зарурий чораларни кўрди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.