Ўзбекнинг Робин Гуди сағирларга пул бериш учун авторақам ўғирлади

Ўзбекнинг Робин Гуди сағирларга пул бериш учун авторақам ўғирлади

Бу ғалати воқеа Самарқандда содир бўлди. Автомобиль рақами ечиб олинган, унда эса ўғрининг электрон ҳисобига пул ўтказиш эвазига рақамни қайтариб берилиши ҳақида хатча қолдирилган эди. Албатта милиционерлар буни ўқиб қўл қовуштириб тургани йўқ.

Авторақам ўғриси туризм ва маиший хизмат кўрсатиш соҳаси коллежининг талабаси бўлиб чиқди. Талаба ярим кечада ушбу жиноятни содир қилганлиги аниқланди.

Сўроқ қилинганда у меҳрибонлик уйлари болаларига пул эҳсон қилиш ниятида бу ишга қўл урганини айтди. Милиция эса тергов ишларини давом эттирмоқда.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#Қизиқ

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"