Pagani Huyara BC гиперкари премьерагача етиб бормади

Pagani Huyara BC гиперкари премьерагача етиб бормади

 Ҳашамдор Pagani Huyara BC гиперкари 1 март куни Женевада тақдим этилиши кутилаётибди. Шунга қарамай, Pagani компанияси вакиллари Huyara BC автомобилларининг барчаси (жами 20та) расмий премьерагача қолмай сотилганини элга ошкор қилди.

Машинанинг нархи 2,5 млн евро туради. Huyara BC русуми ўзи кичик бўлса-да 830 от кучига эга. Вазни 1200 кг. Катта тезликда кетаётганида автомобилни ерга жипслигини ошириш учун орқасига каттакон антиқанот ўрнатилган.

Pagani Automobili S.p.A. итальян автомобилсозлик компанияси бўлиб, спорт автомобиллари ишлаб чиқариши билан танилган. Автомобиль кузови углерод толасидан ясалади. Компания 1992 йилда ташкил топган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"