Париж автосалони: “Лексус”дан ихчам кроссовер

Париж автосалони: “Лексус”дан ихчам кроссовер

“Лексус”чилар NX кичик кроссоверини ишлаб чиқариш-чиқармаслик тўғрисида узоқ ўйланди. Чунки бу русум атиги икки йил муқаддам вужудга келган. Ҳозир эса бренднинг энг бозори чаққон автомобилларидан биридир.

Шундай қилиб японлар Парижда кроссовернинг UX номли нишона нусхасини намойиш этди. Ташқи қиёфаси ноодатийлигига сабаб унинг концептлигидир, дейиш мумкин. Аммо Lexusнинг барча сўнгги русумлари ғалати дизайнда чиқмоқда. Бу компаниянинг муваффақиятига сабаб бўлмоқда.

Орадан икки йил ўтиб ушбу кроссоверни йўлларда учратишимиз эҳтимоли йўқ эмас.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"