Париж: Хайр, ички ёнув двигатели

Париж: Хайр, ички ёнув двигатели

Париж мэрияси 2030 йилгача ички ёнув двигателли автомобилларни батамом тақиқлаш таклифини илгари сурди. Франция пойтахтида 2024 йилга бориб дизелли машиналар умуман қолмайди. Ҳар қандай ички ёнув двигателига эса 2030 йилда тақиқ ўрнатилади.

Таклифни амалга оширишда жамоат транспорти инфраструктураси, электромобиллар ва велосипедларни ривожлантиришга аҳамият берилад.

Аввалроқ Франция ҳукумати ёнилғи истеъмол қилувчи машиналарни 2040 йилга бориб бутун мамлакатда тақиқлаш мақсадини билдирганди. Volkswagen концерни 2030 йилдан бошлаб ички ёнув двигателли машиналар чиқаришни тўхтатади. Москвада эса 2020 йилда жамоат транспортининг бари электрлаштирилади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"