Парижда Jaguar E-Type 10 минг долларга баҳоланди

Парижда Jaguar E-Type 10 минг долларга баҳоланди

Сиз расмда кўриб турган “Ягуар” модели 10 минг доллар туради. “Нима бўпти?”- дейсизми? Ахир, бу росмана Jaguar E-Type эмас, саккиз баробар кичрайтирилган модели, аниқроғи, ўйинчоқдир.

Парижда нафақат янги ва концептуал автомобиллар, балки, машҳур русумларнинг кичрайтирилган нусхалари ҳам намойиш этилади. Jaguar E-Type пойга машинасининг нусхаси 1:8 миқёсда ясалган. Унинг рули ёғочдан, ўриндиқлари чармдан тайёрланган, ҳатто шинасига нақш туширилган. Худди, рулига ўтирсангиз, юриб кетадиганга ўхшайди.

Аммо ўйинчоққа ишқибоз ёш болаларни автосалонга олиб келмаган дуруст. Чунки унинг баҳоси € 9100 бўлиб, 10 минг доллардан ошиқроқ деганидир. Бу пулга янги автомобиль сотиб олсангиз бўлади 🙂

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"