Пекин автосалонининг энг муҳим янгиликлари

Пекин автосалонининг энг муҳим янгиликлари

Авто Mail.Ru Пекиндаги автосалондан онлайн репортаж олиб бормоқда. Қуйида автосалоннинг асосий янгиликларини келтирамиз.

Mazda CX-4 янги кроссовери фақат Хитой автобозори учун мўлжалланган. Техник тарафлама CX-5 русумига ўхшаш, аммо спортча услубига кўпроқ урғу берилган. 2 ёки 2,5 литрли бензинли двигатель ўрнатилади. Олд ёки тўла узатмали версияда ишлаб чиқарилади.

CX-4

CX-4

Infiniti автомобиллари келажакда қандай қиёфада ишлаб чиқарилишига қизиқяпсизми? Унда QX Sport Inspiration нишона нусхасига диққат қилиб қаранг. Янги русум йўлтанламас қиёфаси билан эътиборга сазовордир, чунки Инфинитининг аввалги автомобилларининг аксарияти шаҳар кроссовери тоифасида ишлаб чиқарилгандир. Нишона нусханинг туби ердан 23 см баландда. Агар ялпи ишлаб чиқарилса, тўла узатмали бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

QX Sport Inspiration

QX Sport Inspiration

Phaeton русуми маркетинги муваффақиятсиз чиқди. Аммо немислар шоҳона автомобиллар бозоридан чиқиб кетишга шошмаяпти. Шунинг учун Phideon русумини яна бир бор оммага ҳавола этишди.

Унинг тақдимоти биринчи марта расман Женева кўргазмасида ўтказилган. Салони ҳашаматли. Пневмоосма (пневмоподвеска), мослашувчан яккатезлик (адаптив круиз-контроль), проекция экрани, замонавий мултимедиа мажмуаси ва кўпсонли электрон ёрдамчи қурилмалар, пиёдани пайқаш тизими мавжуддир. Ўриндиқлари шоҳона ясатилган. Гарчи мотор ҳажми айтилмаган бўлса-да, 460 от кучига эгалиги маълум.

Phideon

Phideon

Phideon

Phideon

Хитойликлар узун машиналарни хуш кўришади. Улар, ҳаттоки, Skoda Yeti автомобилини ҳам узайтиришган. Пекинда Mercedes-Benz E-синф узайтирилган версияси намойиш этилганлиги сабаби шунда бўлса керак.

Янги русум 140 ммга узайган. Сенсор экранли мултимедиа тизими, орқани иситгичлари бор. Қизиғи шундаки, узайтирилган E-Class фақат Хитойда сотилади.

Mercedes-Benz E-синф

Mercedes-Benz E-синф

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"