Пекин автошоуси: Радиатор панжараси шунча бўлурми ҳай-ҳай

Пекин автошоуси: Радиатор панжараси шунча бўлурми ҳай-ҳай

Leopaard Mattu номини олган автомобиль италияликларники деб ўйламанг. Leopaard бренди Хитойнинг Changfeng автомобилсозлик компаниясига қарашли саналади.

Mattu кроссоверининг тажовузкор қиёфаси “Мортал Комбат”даги Бараки персонажини эслатади. Радиатор панжарасига эса батамом эрк берилган. Улкан панжара сабабли кроссовер жуда катта кўринади, аслида у ўртача ўлчамлидир.

Кроссовернинг ичига кирсак, ўзимизни Mercedes-Benzда кўрамиз. Кўчиришга моҳир хитойликлар “Мерседес” салонидан тўла-тўкис нусха олган.

Дисплей ва асбоблар панели ҳам немис брендлари услубидадир. Думалоқ ҳавоҳайдар, двигателни ўт олдириш ва иқлим назоратчисини ишлатиш тугмаси, шифт плафони ва бошқа деталлар ҳам немисча услубни ёдга солади. Ҳа, автомобилнинг фақат ташқи кўриниши оригинал.

Ҳозирча, техник тафсилотлари аниқ айтилгани йўқ.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"