Пекинда қайта ишланган қурилиш чиқиндисидан йўл қурилди (видео)

Пекинда қайта ишланган қурилиш чиқиндисидан йўл қурилди (видео)

Йўл, одатда, махсус материаллардан қурилади. Қурилиш чиқиндиларидан қурилган йўл эса 20 фоиз арзонга тушди.

Мазкур қурилиш чиқиндилари орасида ғишт ва плиталар бўлаклари бор, деб хабар қилмоқда CGTN.  Қурувчилар ҳаммаси бўлиб 90 фоиз чиқиндини қайта ишлашга муваффақ бўлди. Хабарда айтилишича, янги йўл барча синовлардан ўтди ва унда юриш мумкин. Стандарт технологиялар асосида қурилган йўлдан асло қолишмайди, дейди инженерлар. 

Йўл қурган компания вакиллари ноанъанавий ёндашувни Хитой табиатни сақлашга қаттиқ эътибор бераётганлиги билан изоҳлади. 

Сўнгги вақтда жаҳоннинг турли мамлакатлари йўлсозлари арзон ва ўзига хос материалларга мурожаат қилаётганлигини таъкидлаш жоиз. Аввалроқ Нидерландияда ҳожатхона қоғозидан йўл қопламаси тайёрлаб кўрилди. Бунинг учун шаҳар канализациясининг оқова сувларини фильтрловчи мослама тайёрланиб қоғоз бўлаклари ажратиб олинди. Қурилган тажрибавий участкада велосипед қатнаши мумкин.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"