Пенсионер автобанда тескари йўналишда 20 км йўл босди

Пенсионер автобанда тескари йўналишда 20 км йўл босди

Германиянинг автомагистраллари автобан (Autobahn) деб аталади. Автобанда йўналишлар ораси ажратилган бўлиб, қатнов ўта тездир.

79 ёшли немис пенсионери йирик ЙТҲ содир этишига сал қолди. Бу воқеа 19 июн куни рўй берди. Пенсионер уйини тополмай адашиб қолди ва автомобилида машиналар оқимига тескари йўналишда ҳаракатлана бошлади. Бир муддат вақт ўтгач, у тескари йўлда кетаётганлигини пайқади, аммо қатнов тиғизлиги туфайли бурилишнинг иложи йўқ эди. Ниҳоят, бир амаллаб четки қия йўлга чиқиб олди. Бунгача нақ 20 км босиб қўйганди, қизиғи шундаки, ҳайдовчи шикастланиш тугул, машинаси ҳам соппа-соғлигича қолди. Тўғри, ён ойнаси бир оз тирналди.

Табиийки, қоидабузарни полиция тутиб текширди. Қонида алкогол аниқланмагач, ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилди. Ҳозирда бу иш бўйича суд қарорини кутишмоқда.

Тескари йўналишда юриш бизнинг йўлларда учраб турса-да, бунчалик узоқ масофа босиб ўтилгани германияликларни ҳайратга солмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"