Peugeot 3008 кроссовери авлодлар алмашинувини бошдан кечирди

Peugeot 3008 кроссовери авлодлар алмашинувини бошдан кечирди

Peugeot компанияси иккинчи авлод 3008 моделини намойиш этди. Motor.ru’нинг ёзишича, Peugeot 308, Citroen C4 Picasso ва Peugeot 408 моделларига асос бўлган EMP2 модуль платформасида тайёрланган автомобиль компактвэндан ўрта ҳажмли кроссоверга айланди.

Кроссовер Франциянинг Сошо шаҳридаги “Пежо” корхонасида ишлаб чиқарилади. Двигателлар алоҳида — Тремери ва Дуврендаги заводларда йиғилади.

2

Кроссовернинг узунлиги 4450 миллиметрни, ғилдираклар базаси эса 2675 миллиметрни ташкил этади. Юкхонаси ҳажми 520 литр бўлиб, орқа ўриндиқлар йиғиб қўйилса, 1580 литргача кўпаяди.

3

Модель моторлари гаммасида қуввати 130 от кучидан 165 кучигача бўлган 1.2 ва 1.6 бензин двигателлар бор. Бундан ташқари, харидорларда 1.6 ва 2.0 ҳажмли дизель двигателларни танлаш имкони бор. Узатмалар қутиси эса олти босқичли “механика” ва “автомат” бўлади.

4

Янги 3008 — иккинчи авлод i-Cockpit интерьери билан таъминланган Peogeot’нинг илк моделидир. Буюртма бўйича машинага 12,3 дюймли рақамли ускуналар панели ва сенсор экрани 8 дюйм бўлган мультимедиа тизими ўрнатиб берилади.

Автомобилнинг таъминоти рўйхатида 3D-навигация, FOCAL мусиқа тизими, MirrorLink ва Apple CarPlay’ни қўллаб-қувватловчи мультимедиа тизими, смартфон учун симсиз қувватлантириш имконияти, олдма-олд тўқнашувлар олдини олиш тизими, йўл белгиларини таниш, кўринмас зоналарни назорат қилиш ва йўл чизиқларини босиш тизими, автотураргоҳга кириш тизимлари бор.

5

Янги автомобилнинг оммавий намойиши октябрь ойида Париж автосалонида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Моделнинг Европадаги савдоси ҳам октябрда бошланади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.